Террорчилар тинчликка қайтаётган ва ривожланаётган Ҳиндистон Кашмирини яна вайрон қилмоқчи, дея фикр билдирди Ҳиндистон бош вазири
Нарендра Моди бу ҳақда анъанавий якшанба кунги радио мурожаатида баён қилди. У Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир ҳудудидаги Паҳалгам сайёҳлик шаҳрида содир этилган ҳужумга муносабат билдирди ва бу ҳодиса оқибатида унда 26 киши ҳалок бўлганини айтди.
"Паҳалгамдаги теракт терроризмга ҳомийлик қилувчиларнинг умидсизлик ва қўрқоқлигини кўрсатади. Кашмирда тинчлик тикланаётган, мактаб ва коллежлар фаолият юритаётган, демократия мустаҳкамланаётган, туризм ривожланаётган ва ёшлар учун янги имкониятлар яратилаётган бир вақтда, Жамму ва Кашмир ҳамда бутун мамлакат душманларига бу ҳолат ёқмади. Террорчилар Кашмирни яна вайрон қилишни истамоқда", — дея фикр билдирди Моди.