Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Термизда 6. 000.000 сўм эвазига ИИБга ишга киритмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Термизда 6. 000.000 сўм  эвазига ИИБга ишга киритмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Термиз шаҳар “Боғишамол” маҳалласида яшовчи И.М. исмли аёлнинг ички ишлар идорасига ишга кирмоқчилигидан хабар топган А.И. пул ундириш пайига тушади. У аёлга ички ишлар органига ишга киритишини ваъда қилиб, 5.000.000 сўм миқдорида пулларини олиб, яқинда суҳбат бўлишини айтади. Лекин суҳбатдан ўтиш учун ҳам яна 1.000.000 сўм бериш кераклигини тайинлайди.

Аёл яна иккита таниши шу соҳага ва Миллий гвардияга кирмоқчи бўлиб юрганини айтади. А.И. бунинг учун эса 2000 АҚШ доллари беришини талаб қилади.

Аммо А.И. аёлнинг қўйнини пуч ёнғоққа тўлдириб, пулларни олиб, жим бўлиб кетади. Алданганини фаҳмлагач, И.М. вилоят ИИБга ариза билан мурожаат қилади.

ИИВ ЎХБ Сурхондарё вилояти бўйича бўлими, вилоят ИИБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир жараёнида А.И. Термиз шаҳар “Халқ банки” филиали ёнида ўзининг бошқарувида бўлган “Спарк” русумли автомашинасида фуқаро И.М дан талаб қилинган 2000 АҚШ долларидан 1000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олаётган вақтида қўлга олинди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сурхондарё вилоят ИИБ ахборот хизмати

Киритилди: 11:30 07.11.2020. Ўқилди: 2266 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!