Ўзэнергоинспекция Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси, вилоят прокуратураси ва газ таъминоти корхонаси билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирида Термиз шаҳрида жойлашган "Х. Қ. М." МЧЖга қарашли қурилиш материаллари омборида ҳисоблагичсиз тармоққа уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 3 миллиард 954 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговгача текширув ишлари олиб борилмоқда.