Ўзэнергоинспекция Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Термиз шаҳрида “F.U.O.” МЧЖга қарашли қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехи ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида, электр таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 1 миллиард 478 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.