Бугун 22 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Фабио Каннаваро “ЖЧ-2026” олдидан барча муаммоларни очиб берди

Фабио Каннаваро “ЖЧ-2026” олдидан барча муаммоларни очиб берди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро мамлакат нашрлари журналистларига берган интервьюсида Италия футболининг асосий муаммолари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Унга кўра, А Серияда италияликлар, айниқса ёш маҳаллий футболчиларнинг етишмаслиги, шунингдек, тактикага ортиқча эътибор қаратилаётгани туфайли техникага путур етаётгани кузатилмоқда.

- Замонавий Италия футболидаги асосий муаммо шундаки, италиялик футболчилардан жуда кам фойдаланилмоқда. Майдондаги ёшлар эса ундан ҳам кам. Бу бевосита миллий терма жамоага ва таркибни шакллантиришга мажбур бўлаётган мураббийларга тўғридан тўғри таъсир қилади.

Мен А Серия ўйинларини ҳозир янада диққат билан кузатяпман, ҳатто аввалгидан ҳам кўпроқ, чунки бу кўп нарсаларни тушунишга ёрдам беради.

Ҳозир Италияда мураккаб тактика қўлланилмоқда, яъни бутун майдон бўйлаб персонал қўрийлаш, ва гўё ҳамма Гасперинининг шогирдларига айлангандай таассурот пайдо бўляпти.

Мен уни жуда ҳурмат қиламан ва ундан кўп нарсаларни ўрганаман. Аммо биз тактикага ҳаддан ташқари берилиб кетдик ва техникага етарлича эътибор қаратмаяпмиз.

2006 йилги жаҳон чемпионлигигача бўлган 20 йил давомида бизда шундай футболчилар бор эдики, улар термага чақирилганда: “Вау”, деб айтса бўларди. 20 йил ўтиб эса, ҳозирги жамоа вакиллар: “О, мама мия”, дейишга мажбур қилади.

Ёш футболчилар қурилаётган уйларга ўхшайди: пойдевор техникага асосланиши керак, тактикага эмас. 20 ёшгача бўлган даврда мураббийлар менга шунчаки рақибни ҳамма жойда кузатиб боришни айтган. Айнан Гасперини қўллаётгани каби усуллар эса, кўппроқ ёш футболчиларнинг шаклланишига ёрдам беради, - деди Каннаваро Tuttosport нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Фабио Каннаваро Италия терма жамоаси сафида 2006 йилда жаҳон чемпиони бўлган.

Жорий йилнинг октябрь ойида у Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бош мураббийи этиб тайинланди ва футболчиларимизни 2026 йилги жаҳон чемпионатига тайёрламоқда.

АҚШ, Канада ва Мексикада бўладиган мундиалда футболчиларимиз Португалия ва Колумбия терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олган. “К” гуруҳининг тўртинчи вакили Янги Каледония, Конго Демократик Республикаси ва Ямайка иштирокидаги плей-оффда аниқланади.

Киритилди: Бугун 09:46. Ўқилди: 1588 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!