АҚШнинг Сан-Франциско шаҳрида электр таъминотидаги кенг кўламли узилиш шаҳарни фалаж қилиб қўйди, деб хабар бермоқда ОАВ.
Хабар берилишича, блэкаут натижасида шаҳарда йирик тирбандликлар юзага келган, бир қатор корхоналар вақтинча ёпилган. 130 мингга яқин истеъмолчи электр таъминотисиз қолган.
Маҳаллий матбуот маълумотларига кўра, подстанциялардан бирида содир бўлган ёнғин электр узилишининг эҳтимолий сабабларидан бири бўлиши мумкин.