Бугун 22 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Россия Starlink сунъий йўлдошларига қарши қурол яратганми?

Россия Starlink сунъий йўлдошларига қарши қурол яратганми?

Ғарб разведкаси Россияни Илон Маскнинг Starlink сунъий йўлдошларига қарши қурол яратишда гумон қилмоқда.

Агентлик танишиб чиққан разведка маълумотларига кўра, ушбу қурол сунъий йўлдошлар орбитасига юз минглаб жуда майда металл гранулаларни сочишга асосланган. Уларни космик объектларни сканерлайдиган тизимлар пайқамай қолиши мумкин. Бу бир вақтнинг ўзида бир нечта сунъий йўлдошни ишдан чиқариш ҳамда бошқа орбитал тизимларга ҳам зарар етказиш эҳтимолини туғдиради. Ҳужжатда бу қурол қачон амалиётга тайёр бўлиши мумкинлиги айтилмаган.

"Россия Starlink сунъий йўлдошларини ўзи учун ниҳоятда жиддий таҳдид деб ҳисоблайди. Starlink сунъий йўлдошлари Украина ҳарбийларига ҳам, тинч аҳолига ҳам интернетдан фойдаланиш имконини беради", дея қайд этади Associated Press.

Мутахассислар бундай қурол ҳаддан ташқари хавфли бўлиши, коинотда назорат қилиб бўлмайдиган тартибсизликка олиб келиши ҳамда Россияни ўзи ва унинг иттифоқчиси Хитой учун муаммолар туғдириши мумкин, деб ҳисоблайди.

Киритилди: Бугун 16:47. Ўқилди: 818 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!