«Барселона» дарвозабони Марк-Андре тер Штеген «кўк-анорранглилар»нинг собиқ ҳужумчиси Лионель Месси билан олинган жанжаллари ҳақида гапирди.
«Мен Мессига чексиз ҳурмат билан қарайман, лекин шундай вақтлар бўлган, ўртамизда келишмовчиликлар юзага келиб, муносабатларимиз шунда яхши эмас эди. Баъзида мен айбдор бўлардим, баъзида эса у», — деб келтиради тер Штегеннинг сўзларини "Barca Universal".