Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Темурбек Гиязов пара енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионати ғолибига айланди!

Темурбек Гиязов пара енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионати ғолибига айланди!

Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида пара енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионати ўзининг якуний палласига кирди.

Мусобақада эркаклар ўртасида Т64 классида ташкил этилган баландликка сакраш беллашувлари ўз ниҳоясига етди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Темурбек Гиязов ҳам иштирок этиб, 2.03 м натижа қайд этди. Бу орқали 29 ёшли Темурбек нафақат шахсий рекордини янгилади, балки Жаҳон чемпионатининг олтин медалига ҳам эга чиқди.

Жаҳон чемпионати

Эркаклар ўртасида баландликка сакраш (Т64)

1. Темурбек Гиязов (Ўзбекистон) - 2.03

2. Жонатан Брум Эдвардс (Буюк Британия) - 2.00

3. Правин Кумар (Ҳиндистон) - 2.00

Маълумот учун, ҳозирда терма жамоамиз ҳисобида 5 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза медали мавжуд.

Киритилди: 23:43 04.10.2025. Ўқилди: 745 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!