Ироний оммавий ахборот воситаларига кўра, Исроил билан кескинлик фонида тахминан 5 миллионга яқин аҳоли Теҳрон шаҳридан эвакуация қилинган.
Маҳаллий манбаларга асосан, кўплаб фуқаролар хавфсизлик мақсадида пойтахтни тарк этмоқда. Аммо халқаро ОАВ таъкидлашича, мамлакатда интернетга кириш чеклангани туфайли холис ахборот олиш имконияти сезиларли даражада камайган.
BBC сўнгги таҳлилларида қайд этганидек, хорижий журналистлар Ирондан фото ва видео материалларни олишда қийинчиликка дуч келмоқда. Маълумотлар асосан давлат телеканаллари ва ҳукуматга боғлиқ нашрлар орқали тарқалмоқда, улар эса воқеаларнинг тўлиқ манзарасини акс эттирмаслиги мумкин.