Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Банкокдаги Бош консулхонаси маълум қилди.
"Маҳаллий вақт билан соат 16:00 ҳолатига кўра, Бангкокдаги Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан 28 март куни Таиландда рўй берган кучли зилзиладан сўнг жароҳат олган Ўзбекистон фуқаролари аниқланмаган", дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Бош консулхона Таиланднинг тегишли идоралари билан алоқада ва вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда.
Шунингдек, Таиланддаги ўзбекистонликлар агар ёрдам керак бўлса, +66 2 675 3995 телефон рақамига боғланиши мумкинлиги билдирилган.