Бугун 6 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Тахтиқорача довонида чиққан ёнғин ҳақида дастлабки маълумот берилди

Тахтиқорача довонида чиққан ёнғин ҳақида дастлабки маълумот берилди

Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани Тахтиқорача довонидаги ер майдонларида қуруқ ўт ёниб кетди.

Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, 4 июль куни соат 12:08 да бошқармага Қашқадарё вилояти Китоб тумани «Қайнар» МФЙ ҳудудидаги қир адирликларида қуруқ ўт ёнаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб борган ҳамда ёнғинни бартараф этиш ишларини бошлаган.

Ёнғин Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғлаб турувчи довондан ўтган автомобил йўлига хавф солмаётгани маълум қилинган.

Тармоқларда тарқалган видеолардан кўриш мумкинки, ёнғин кучли бўлиб, осмонни тутун қоплаган.

Берилган Қўшимча маълумотга кўра, ёнғин ўраб олинган. Ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари давом этмоқда. Ёнғин кўлами қисқариб бормоқда. Аҳоли пунктлари ҳамда Тахтиқорача довонидан ўтган автомобиль йўлига ёниғиннинг хавфи мавжуд эмас.

Киритилди: 17:31 04.07.2025. Ўқилди: 773 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!