Бугун 1 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Ташиев ҳокимиятни куч билан эгаллашга уриниш, шунингдек, ваколатни суиистеъмол қилиш бўйича айбланмоқда

 Ташиев ҳокимиятни куч билан эгаллашга уриниш, шунингдек, ваколатни суиистеъмол қилиш бўйича айбланмоқда

Бу ҳақда унинг адвокати Икромиддин Айтқулов Kaktus.Media нашрига маълум қилди.

Маълум қилинишича, Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раисига ҳеч қаёққа кетмаслик тўғрисида тилхат эҳтиёт чораси танланган, бу унга мамлакатни тарк этиш тақиқланганини билдиради. Ишни Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги тергов қилмоқда.

Адвокат Ташиев ўзига қўйилган айбловни тан олмаганини маълум қилди. Қирғизистон ИИВ ҳозирча бу ҳақда расман хабар бермади.

29 апрел куни Ташиев вазирликнинг бош тергов бошқармасига икки марта сўроқ учун чақирилгани хабар қилинганди (https://t.me/burchakostida/74842). Тундаги иккинчи сўроқдан кейин унга нисбатан айблов эълон қилингани ҳақидаги маълумот тасдиқланди.

Ташиев ўзининг айбсизлигини ва суд адолатли қарор қабул қилишига ишонишини айтмоқда. У ўз тарафдорларини қонун доирасида ҳаракат қилишга ва намойишлар уюштирмасликка чақирган (https://t.me/burchakostida/74856).

10 феврал куни Ташиев лавозимидан озод этилганди. Президент Садир Жапаров бу қарорини жамиятдаги бўлинишнинг олдини олиш истаги билан изоҳлаган.

Киритилди: Бугун 08:15. Ўқилди: 457 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!