Бугун 25 октябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Тарихда илк бор ўзбекистонлик спортчи Дана Уайтнинг шапалоқлар Лигаси — Power Slap'да қатнашади!

Тарихда илк бор ўзбекистонлик спортчи Дана Уайтнинг шапалоқлар Лигаси — Power Slap'да қатнашади!

Эртага Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида Power Slap 16 турнири ўтказилади.

Аҳамиятлиси, унда ўзбекистонлик атлет Диёрбек Отажонов ҳам иштирок этади.

Бунгача ММА, жиу-житсу ва спорт курашлари билан шуғулланиб келган Отажоновга Power Slap 16 турнирида америкалик Колтин Коул рақиблик қилади. Коул бунга қадар шапалоқлар Лигасида иккита жанг ўтказиб, битта ғалаба ва битта мағлубият қайд этган.

Диёрбек эса ўзбекистонликлар ичида биринчи бўлиб, мазкур Лигада дебют қилади. Мусобақа эртага Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади.

Киритилди: 23:48 23.10.2025. Ўқилди: 844 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!