Бугун 24 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Тарафлар келишган бўлса ҳам, суд битимни рад этиши мумкин

Тарафлар келишган бўлса ҳам, суд битимни рад этиши мумкин

Иқтисодий судда низолашаётган тарафларнинг ўзаро муросага келиши ҳар доим ҳам келишув битими тасдиқланишини англатмайди. Суд бундай ҳужжатнинг қонунчилик талабларига мувофиқлигини текшириши шарт.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 134-моддасида келишув битимини тасдиқлашни рад этиш учун учта асос белгиланган.

Хусусан, битим шартлари қонунчиликка зид бўлса, учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахл қилса ёки битим шарт асосида тузилган бўлса, суд уни тасдиқламайди.

Мазкур кодекснинг 133-моддасига кўра, келишув битимини тасдиқлаш масаласи ишни кўраётган суд томонидан суд мажлисида ҳал этилади.

Агар текширув жараёнида қонунда белгиланган чекловлардан бири аниқланса, суд битимни тасдиқлашни рад этиш ҳақида ажрим чиқаради.

Демак, тарафларнинг келишувга эришгани низони суд орқали автоматик равишда якунлаш учун етарли эмас. Битим қонуний бўлиши, шунингдек, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахл қилмаслиги лозим.

Киритилди: Бугун 12:00. Ўқилди: 168 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!