Бугун 3 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашганлар энди 10 йилгача қамалиши мумкин

Тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашганлар энди 10 йилгача қамалиши мумкин


Адлия вазирлигига кўра, қонунчиликка киритилган ўзгартишлар билан экстремистик, айирмачи ва бошқа тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашганлар учун 5 йилдан 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди.

Экстремизмни тарғиб қилувчи, ваҳима чиқарувчи материаллар ёки террористик ташкилотлар рамзларини тайёрлаш, тарқатиш ва сақлаш учун ҳам жавобгарлик кучайтирилди.

Бундай ҳолатларда ашёлар мусодара қилиниб, фуқароларга 100 БҲМ, мансабдорларга 150 БҲМгача жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин.

Шунингдек, қонун ҳужжатларидаги “диний экстремизм” атамаси “экстремизм” сўзига алмаштирилди.

Киритилди: Бугун 20:14. Ўқилди: 210 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!