Бугун 8 август, 2026 йил, шанба

O'ZB

Таниқли киноактёр ва режиссёр Абдуманнон Убайдуллаев вафот этди

Таниқли киноактёр ва режиссёр Абдуманнон Убайдуллаев вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, санъатшунослик фанлари номзоди, профессор, таниқли киноактёр, режиссёр ва педагог Абдуманнон Убайдуллаев вафот этди.

У ўзининг кино ва телевидениедаги роллари, режиссёрлик фаолияти ҳамда кўплаб ёш ижодкорларга берган сабоқлари билан миллий санъатимиз ривожига муносиб ҳисса қўшган.

Актёр томошабинларга режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг «Ватан» фильмидаги роли орқали танилган.

Шунингдек, ижодкор «Омад», «Сўнгги лаҳза», «Ҳижрон», «Назар», «Йигит йиғламасин», «Алданган кўнгил», «Меҳр» каби кўплаб бадиий фильмлар ҳамда миллий телесериалларда турли образларни гавдалантирган.

Абдуманнон Убайдуллаев нафақат актёрлик, балки режиссёрлик ва педагогик фаолияти билан ҳам миллий санъат соҳасида ўз ўрнига эга эди.

У санъатшунослик фанлари номзоди, профессор сифатида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг «Овоз режиссёрлиги ва операторлик маҳорати» кафедрасида фаолият юритиб, талаба ёшларга таълим бериб келган.

Киритилди: Бугун 13:01. Ўқилди: 383 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!