Бугун 10 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Талабалар турар жойи учун ариза юбориш жараёнлари бугундан бошланди!

A A A
Талабалар турар жойи учун ариза юбориш жараёнлари бугундан бошланди!

Вазирлар Маҳкамасининг 376-сон қарори (14.08.2023 й.) билан тасдиқланган регламентга асосан 1 августдан бошлаб талабалар аризаларини my.gov.uz портали орқали юборишлари мумкин.

Регламентга мувофиқ дастлаб имтиёз ва устуворликларга эга талабгорлар талабалар турар жойларига қабул қилинади.

Шундан сўнг умумий рўйхатдаги талабалар учун ётоқхонада ортиб қолган ўринлар сонига нисбатан навбат асосида қуйидагича тақсимланади:

✅ 1-курс талабалари учун 55 — 65 фоиз;
✅ 2-курс талабалари учун 15 — 20 фоиз;
✅ 3-курс ва ундан юқори курс талабалари учун 20 — 25 фоизгача ажратилади.

Аризалар қабули 1августдан бошлаб ўқув йили якунига қадар давом этади.

Маълумот учун, 2024/2025 ўқув йилида ОТМ 1-босқичига тавсия этилган абитуриентлар якуний натижа чиққандан сўнг ариза юборишлари мумкин бўлади. Улар учун ҳам жойлар юқоридаги тартиб асосида ажратилади.

Киритилди: 10:15 01.08.2024. Ўқилди: 1393 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!