Бугун 28 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Таиландда яна бир полиция вертолёти ҳалокатга учради

Таиландда яна бир полиция вертолёти ҳалокатга учради

Таиланд ғарбида полиция вертолётининг қулаши оқибатида уч киши ҳалок бўлди, дея хабар беради Anadolu Ajansı.

Bangkok Post нашрнинг ёзишича, бортида тўрт киши бўлган вертолёт Прачуапкхирикхан провинциясининг Муанг туманида ҳалокатга учради.

Расмийларнинг билдиришича, вертолёт ҳалокатга учрагунга қадар уч киши ҳалок бўлган ва бир киши парашютдан сакрашга муваффақ бўлган.

Омон қолганнинг аҳволи ва қаердалиги ҳозирча номаълум. Ҳалокат юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 10:16 25.05.2025. Ўқилди: 599 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!