Шу билан бирга, Таиланд ҳукумати visa run — мамлакатдан қисқа муддатга чиқиб, кейин қайта кириш орқали қолиш муддатини янгилаш амалиётини ҳам чеклади. Энди бундай имкониятдан йилига кўпи билан икки марта фойдаланиш мумкин.
Россия Туроператорлар ассоциацияси фикрича, янги қоидалар одатий сайёҳлик оқимига жиддий таъсир қилмайди. Чунки россияликларнинг аксарияти Таиландга 8–15 кунга боради.
Ўзгаришлар асосан мамлакатда бир неча ой қоладиганларга, жумладан масофадан ишловчилар ва қишлаш учун Таиландга борадиган оилаларга кўпроқ таъсир қилиши мумкин.
Россия ТИВ Таиландда 30 кундан ортиқ қолишни режалаштираётганларга олдиндан тегишли узоқ муддатли визани расмийлаштиришни тавсия қилди.