Таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, икки карра Олимпия ўйинлари ғолиби Улуғбек Рашитов фаолиятини ММАда давом эттириш ҳақида гапирди.
— Таэквондодаги фаолиятингизни якунлаганингизда, ўзингизни UFC жангчиси сифатида синаб кўрган бўлармидингиз?
"Ҳа, эҳтимол, синаб кўрган бўлардим. Айниқса, мен ўзим UFC'ни кузатиб бораман. Озгина бокс ва кураш бўйича тажриба тўплашим керак бўларди. Ундан кейин бемалол синаб кўрсам бўларди ўзимни", дейди Рашитов.
Маълумот ўрнида, 23 яшар Улуғбек Токио-2020 ва Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг ғолиби ҳисобланади.