Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Sh.Rashidovtumangaz” газ таъминоти бўлими газчи ходими Б.П. фуқаро У.Т.нинг яшаш хонадони табиий газ тармоғидан узилган бўлсада, 10 млн сўм эвазига янги газ ҳисоблагич ўрнатиб қарздорлигини йўқ қилиб беришини ваъда қилиб, шундан 1 млн сўмини олиб, қолган 9 млн сўмни олган вақтида ашёвий далилар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.