Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Сув тошқинидан жабр кўрган аҳолига қандай ёрдамлар кўрсатилмоқда?

Сув тошқинидан жабр кўрган аҳолига қандай ёрдамлар кўрсатилмоқда?

“Сардоба сув омбори” тўғонида юзага келган фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этишга кўмаклашиш бўйича прокуратура органларида тузилган штаб ва ишчи гуруҳлар фаолият юритиб келмоқда.

Штаб ва ишчи гуруҳлари томонидан Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида фавқулодда ҳодиса оқибатида эвакуация қилинган аҳоли учун яратилган шароитлар, фавқулодда ҳодиса рўй берган ҳудудларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлиги ҳамда мол-мулклар  муҳофаза  қилинишини  назоратга  олиш, жабрланган фуқаролар мурожаатларининг тезкорлик билан кўриб чиқилиб, зудлик билан ҳал этилишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, вилоят прокурори Р.Машарипов томонидан вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Каримов, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ш.Мавлонов ва Гулистон шаҳар сектор раҳбарлари иштирокида тошқин оқибатида эвакуация қилиниб, “Гулистон олимпия захиралари” мактаб интернати ётоқхонасига жойлаштирилган фуқаролар учун яратилган шароитлар аҳволи ўрганилиб, уларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш мақсадида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда талофатдан зарар кўрган ҳудудларда яшовчи 12 нафар фуқароларнинг Давлатимиз раҳбари томонидан ажратилган 40 млн. сўмлик пул маблағи сертификатини олишда, уй-жой билан таъминлашда ҳамда тегишли тиббий ёрдам кўрсатилишида амалий кўмак бериш ҳақидаги мурожаатлари кўриб чиқилиб, шу жойнинг ўзида ҳал қилиш чоралари кўрилди.

Штаб ва ишчи гуруҳлари томонидан фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш борасида белгиланган чора-тадбирларнинг бажарилиши устидан доимий назорат ўрнатилиб, талофатдан жабр кўрган аҳоли билан мунтазам равишда сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.

 

Киритилди: 19:53 27.05.2020. Ўқилди: 2268 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!