2 январ куни Ла Лиганинг 12-туридан ўрин олган «Валенcия» — «Реал» ўйини ўтказилади.
Беллашув 2 ноябр куни «Месталия»да бўлиб ўтиши керак эди, бироқ сув тошқини туфайли баҳс қолдирилди.
Мадрид клуби Испания чемпионатида 15-турдан кейин 33 очко билан 2-ўринда бормоқда. Жамоа бир ўйини кўп «Барселона»дан 4 очкога ортда қолмоқда.
«Валенсия» эса турнир жадвалида 19-ўринни эгаллаб турибди. «Кўршапалаклар» ҳисобида 13 ўйиндан кейин 10 очко бор.