Бугун 27 июль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Сурхондарёдаги сув ҳавзаларидан бири нефтга ўхшаш модда билан ифлосланди

Сурхондарёдаги сув ҳавзаларидан бири нефтга ўхшаш модда билан ифлосланди

Қумқўрғон тумани ҳудудидан оқиб ўтаётган Сурхондарёда ранги ўзгарган, нефть аралаш лойқа сув оқими қайд этилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, бу ҳолат Бойсун туманидаги сел оқимлари натижасида техноген кон атрофидаги нефть сизиб чиқиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Айтилишича, сел оқими нефть сақланган сунъий омборга зарар етказган бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

Экология бошқармасига кўра, нефть аралаш оқим Бандихон орқали Қумқўрғон туманигача етиб келган.

Ҳозирда сувдан намуналар олинган ва ҳолат юзасидан комплекс ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 15:43 24.04.2026. Ўқилди: 2350 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!