Украинадаги можаро Россия армиясининг зарбалари туфайли янги босқичга кирмоқда, дея ёзади Американинг “Foreign Policy” журнали.
Нашр муаллифининг фикрича, Россия ҳаво ҳужумларини кенгайтирмоқда ва кучайтирмоқда.
“Кремль ракета ва учувчисиз учиш аппаратлари ҳужумлари сонини кўпайтириш ва мақсадлар рўйхатини мунтазам равишда кенгайтириш орқали янги ғалаба режасини амалга ошираётганга ўхшайди”, - дейилади мақолада.
Таъкидланишича, бу душман иқтисодиётини бўғиш, таъминотни узиш ва логистика йўналишларини кесиб ташлашга уринишдир.
Бундан ташқари, нашр шарҳловчисининг сўзларига кўра, Россия томони ҳавода устунликка эга, чунки “Patriot” ҳаво мудофаа тизимларига тутиб олувчи ракеталар етишмаслиги туфайли Украина баллистик ракеталар олдида деярли ҳимоясиз қолган.