Бугун 7 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Халқаро жиноий суд “Толибон”нинг юқори мартабали амалдорини ҳибсга олишга ордер берди

Халқаро жиноий суд “Толибон”нинг юқори мартабали амалдорини ҳибсга олишга ордер берди

ХЖС “Толобон” ҳукуматининг 4 нафар юқори мартабали мулозимини, жумладан, олий раҳбар Ҳайбатуллоҳ Охундзодани Афғонистонда хотин-қизларни таъқиб қилиш орқали инсониятга қарши жиноятлар содир этганликда айбламоқда.

Суд июл ҳамда сентябр ойлари оралиғида берилган, бироқ шу пайтгача очиқланмаган тўртта ордерни оммага эълон қилди. Маълум қилинишича, ордерлар қуйидаги шахсларга нисбатан чиқарилган:

— “Толибон” олий раҳбар Ҳайбатуллоҳ Охундзода;

— Олий суд раҳбари Абдул Ҳаким Ҳаққоний;

— Таълим вазири Ҳабибулла Оға;

— Олий таълим вазири Неда Муҳаммад Надим.

ХЖС судяларининг таъкидлашича, “Толибон” амалдорлари 2021-л йил 15 августдан 2025 йил 20 январгача бўлган даврда аёллар, қизларни гендер асосида, шунингдек, аёллар ва қизларнинг тарафдорларини сиёсий асосда таъқиб қилган.

Улар тинч аҳолининг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини бузишга олиб келган давлат сиёсатини қўллаган. Бу сиёсат қотиллик, қамоққа олиш, қийноққа солиш, зўрлаш ва одам ўғирлаш ҳаракатлари билан ўз ичига олган.

"Афғонистондаги “Толибон” ҳукумати қизлар ва аёлларни айнан уларнинг жинси боис нишонга олган. Уларнинг таълим олиш, шахсий ҳаёт, оилавий ҳаёт, эркин ҳаракатланиш, сўз, фикр, виждон ва дин эркинлиги каби фундаментал ҳуқуқларини чеклаган. Суд бу ордерлар гумонланувчилар томонидан содир этилиши мумкин бўлган кейинги жиноятларнинг олдини олиш мақсадида эълон қилди", дейилади ХЖС баёнотида.

Киритилди: Бугун 14:17. Ўқилди: 774 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!