Бугун 22 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

UFC чемпиони Ислом Махачев Бишкекда ўзини кўпкарида синаб кўрди

UFC чемпиони Ислом Махачев Бишкекда ўзини кўпкарида синаб кўрди

Махачевнинг айтишича, видеода кўпкари анча осон кўринади, аммо амалда ўйин катта жисмоний куч талаб қилади. Айниқса, қўйни ердан кўтариш осон бўлмаган.

"Кўпкари шунчаки ўйин эмас. Бу қирғиз халқининг руҳи, тарихи ва характеридир!" дея фикр билдирди спортчи ўз саҳифасида.

У шунингдек, кўпкари жамоавий спорт эканини, унда ўйинчиларнинг кучи ва ўзаро ҳамкорлиги муҳимлигини таъкидлаган.

"Бу ерда, худди октагондаги каби, куч, характер, жасорат ва ишонч керак.

Айниқса, таниқли спортчининг миллий маданиятимиз ва анъаналаримиз билан танишаётганини кўриш биз учун жуда ёқимли", деб ёзмоқда мухлислар.

Киритилди: 22:45 07.10.2026. Ўқилди: 1958 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар