Зеленский Болгария соҳиллари яқинида иккита савдо кемасига Россиянинг денгиз ва ҳаво дронлари ҳужум қилганини айтди
Украина президентининг сўзларига кўра, Россия кемаларга зарба бериш орқали Қора денгизнинг ғарбий қисмини қатнов учун мутлақо яроқсиз ҳолатга келтиришга бўлган уринишларини давом эттирмоқда.
"Украина мудофаа кучлари денгизнинг бу ҳудудида ҳеч қандай амалиёт ўтказмаган. Болгария томони билан барча маълумотларга аниқлик киритдик, ҳарбий-денгиз кучларимиз Болгариядаги ҳамкасблари билан боғланди. Бу Россиянинг денгиз ва ҳаво дронлари орқали уюштирган қўшма ҳужуми экани аниқланди", — деди у.