Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида “Газель“ русумли транспорт воситаси йўл қоидаларини бузиб ҳаракатланиши оқибатида темир йўл тўсиғига бориб урилиб автомобиль ағдарилган. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар берди.
Хабарга кўра, шу йилнинг 28 сентябрь куни соат 16:40ларда Сурхондарё вилояти Термиз туманида “Термиз- Бақтрия” темирйўл бекатлари оралиғининг 4465-км 7-пикетида қўриқланадиган темир йўл кесишмасига поездяқинлашаётганлиги сабабли автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланган вақтда, 1994 йилда туғилганҳайдовчи “Газель” автомобилида қоидаларни бузган ҳолда ҳаракатланган ва темир тўсиққа урилиб автомобильағдарилган.
Ҳодиса оқибатида электровоз тортиб кетаётган “Термиз-Дарбанд” шаҳарлараро қатновчи йўловчи поезди тўхтаб қолган.
Кўрилган тезкор чоралар натижасида йўловчи поезди шу куни соат 17:25да ҳаракатни давом эттирган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳозирда масъуллар томонидан ҳолат бўйича суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.