Бугун 23 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Сурхондарёда фуқаролар қовундан заҳарланаётгани ростми?

Сурхондарёда фуқаролар қовундан заҳарланаётгани ростми?

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Вилоят ҳокимлигининг маълум қилишича, вилоятдаги барча деҳқон ва озиқ-овқат бозорларида полиз маҳсулотлари, жумладан, қовунлар доимий равишда ветеринария-санитария лабораторияларида текширувдан ўтказилади. Улардаги нитрат миқдори белгиланган санитария меъёрларига мувофиқ деб топилгандагина савдога чиқарилишига рухсат берилади.

Айни кунга қадар вилоятдаги бирор тиббиёт муассасасига қовун истеъмоли орқали заҳарланиш ҳолати билан мурожаат қилинмаган.

Шунингдек, ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлардаги қовун навлари Сурхондарё вилоятида етиштириладиган маҳсулотларга ҳеч қандай алоқаси йўқ, — дейилади вилоят ҳокимлигининг хабарида.

Киритилди: 20:38 21.05.2025. Ўқилди: 852 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!