Арманистон Тергов қўмитасининг Иқтисодий жиноятлар ва контрабандани тергов қилиш бош бошқармаси биносидан ашёвий далил сифатида сақланаётган 590 минг АҚШ доллари ўғирланди, деб хабар бермоқда Арманистон оммавий ахборот воситалари.
Хабарларга кўра, пуллар сақланаётган сейф 6-қаватда жойлашган бўлиб, жиноятчи у ерга терговчининг қалбаки гувоҳномаси ёрдамида кирган.
Арманистонлик тезкор ходимлар ўғирланган маблағни иложи борича тезроқ топишга уринмоқда.