Россия тактик ядро зарядли янги бошқариладиган авиация ракетасини жорий этмоқда.
Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлиги разведка бошқармасининг ҳисоботига асосланиб, The War Zone хабар берди.
Ҳисоботда таъкидланишича, бундай ракеталар МиГ ва Су туридаги қирувчи самолётларга ўрнатилмоқда. Россия янги имкониятлар, жумладан, "ҳаво-ҳаво" тоифасидаги ядро ракеталари ва янги ядро тизимларини қўшиш орқали ўзининг ядро кучларини кенгайтирмоқда.
АҚШ разведкаси маълумотларига кўра, Россия Федерацияси тахминан 1550 та жойлаштирилган стратегик жанговар қурол ва 2 минггача ностратегик жанговар қуролларни сақлайди. Шунингдек, Беларусда ядро кучларини кенгайтириб, ядро қуролларини сақлаш жойларини яратмоқда ва қайта қурмокда, Беларус экипажларини тактик ядро қуролларидан фойдаланишга ўргатмоқда.