Тошкент шаҳар Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди ёрдамчиси С.Кличов 2025 йил 20 май куни кечки соат 21:00 лар атрофида никохдан ажратиш ишини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 1.000 АКШ доллари олган вақтида ушланган. Бу ҳақда собиқ депутат Расул Кушербаев ўзининг "Телеграм" каналига хабар берди.