Сурия Россия билан икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик, жумладан, ҳарбий базалар бўйича мавжуд келишувларни қайта кўриб чиқиш учун музокаралар олиб бормоқда
Бу ҳақда Сурия ташқи ишлар вазири Асад Ҳасан ал-Шибоний маълум қилди.
Сурия ТИВ раҳбарининг сўзларига кўра, ҳозирча томонлар ўртасида янги келишувлар йўқ. Музокараларда собиқ президент Башар Асад ва мамлакатни тарк этган ҳарбийлар тақдири ҳам муҳокама қилинган.
"Олдинги тузум эришган келишувларни қабул қилиб бўлмайди, шу сабабли улар тўхтатилган. Суриянинг дипломатик ҳаракатлари сурияликларнинг ҳуқуқлари бўйича ҳеч қандай ён беришни англатмайди. Россия, Хитой ва Европа билан алоқалар ўзаро тенглик тамойилига асосланади ва ундан халқ манфаати учун фойдаланишимиз лозим", — деди Сурия ташқи ишлар вазири.