Туркманистон илтимосига биноан Россия ашхободлик Саддам Ғуломовни экстрадиция қилди.
Бу йигит Туркманистон ҳукумати ва шахсан собиқ президент Гурбангули Бердимуҳамедовни озиқ-овқат ва иқтисодий инқироз учун очиқ танқид қилганлардан бири эди.
У ҳукуматнинг мамлакатда коронавирус борлигини инкор этгани ҳамда унинг оқибатларини яширганини кескин танқид остига олган.