Ўзбекистонлик блогер Элмурод Ҳақназаров Туркистонда аралаш яккакурашлар бўйича Alash Pride FC 113 турнирида иштирок этди.
Ҳақназаров россиялик Михаил Циганковга қарши жанг ўтказди.
Жанг уч раундга мўлжалланган эди, бироқ биринчи раунднинг иккинчи дақиқасидаёқ якунланди: ўзбекистонлик медиа-блогер бўғиш усулини муваффақиятли қўллаб, муддатидан аввал ғалаба қозонди.