Бугун 20 октябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Испанияда қора мушук боқиб олиш тақиқланди

Испанияда қора мушук боқиб олиш тақиқланди

Испаниянинг Террасса шаҳрида қора мушукларни асраб олиш вақтинчалик тақиқланди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Маҳаллий ҳайвонларни ҳимоя қилиш хизматига кўра, 6 октябрдан 10 ноябргача мушукларни вақтинчалик парваришлаш ёки асраб олиш бўйича барча мурожаатлар рад этилади. Бу уларни Ҳеллоуин байрамида зарар етказиш ёки атрибут сифатида ишлатилишдан ҳимоя қилишга қаратилган.

Шаҳар мери ўринбосари Ноэл Дюк қора мушукларни асраб олиш учун мурожаатлар одатда Ҳеллоуин арафасида кўпайишини айтди.

Террассада 9800 дан ортиқ мушук яшайди. Шаҳардаги асраб олиш марказида 100 га яқин мушук бор, улардан 12 таси қора рангда.

Шаҳар кенгаши ушбу чора “вақтинчалик ва фавқулодда” эканини ва ҳайвонлар фаровонлигини таъминлаш учун қўшимча эҳтиёт чораси сифатида қўлланилаётганини таъкидлади.

Киритилди: 23:13 19.10.2025. Ўқилди: 915 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!