Бугун 22 июль, 2024 йил, душанба

O'ZB

Сурхондарёда 12 та дўкон ёниб кетди

Сурхондарёда 12 та дўкон ёниб кетди

Денов тумани Бобур маҳалласида жойлашган «Бек» МЧЖга қарашли савдо мажмуаси ҳудудидаги 4 та асосий ва 8 та кичик савдо дўконларида 25 июнь тунги соат 02:12 да ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизматига таяниб, Бугун Уз нашри хабар тарқатди.

Маълумотларга кўра, 90 квадрат метр майдондаги буюм ҳамда кийим-кечаклар ёнғиндан зарарланган. Воқеа жойига Денов, Шўрчи, Олтинсой, Сариосиё ва Қумқўрғон туманлари ФВБнинг 9 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 02:20 да етиб бориб, ёнғин соат 02:30 да қуршаб олинган ва соат 03:50 да батамом ўчирилган.

Ўт ўчирувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида мажмуа бошқа ҳудудларига ёнғин тарқалишининг олди олинган ва 48 та савдо дўкони ҳамда 500 квадрат метр майдони сақлаб қолинган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Киритилди: 12:37 25.06.2024. Ўқилди: 2020 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!