Бугун 28 октябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Сурхондарёда 110 ёшли онахон сайлов участкасига бориб, 105 ёшли Иккинчи жаҳонуруши қатнашчиси уйидан овоз берди

Сурхондарёда 110 ёшли онахон сайлов участкасига бориб, 105 ёшли Иккинчи жаҳонуруши қатнашчиси уйидан овоз берди

Шеробод тумани Тароқли маҳалласида яшовчи 110 ёшли онахон «Шуҳрат» медали соҳибаси Сойиб момо Чориева 81-сайлов участкасига бориб, ўз конституцион ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда муносиб номзодларга овоз берди.

Шунингдек, Бойсун тумани Темир дарвоза маҳалласида истиқомат қилувчи, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси 105 ёшли Шоҳимардон бобо Ҳамроев хонадонига ташриф буюрган сайлов комиссияси аъзолари кўмагида ўзи танлаган номзодлар учун овоз бериб, сайловда иштирок этди.

Киритилди: 15:22 27.10.2024. Ўқилди: 425 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!