Бугун 24 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Сурхондарё вилоятида Савдо-саноат палатаси туман бўлими бошлиғи пора билан қўлга тушди

Сурхондарё вилоятида Савдо-саноат палатаси туман бўлими бошлиғи пора билан қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қизириқ тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Савдо-саноат палатаси Қизириқ тумани бўлими бошлиғи М.Ч. фуқаро О.Б.га деҳқон хўжалиги ташкил этиши учун аукцион орқали 2 гектар ер майдони олиб беришини ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритган 5 млн сўмни О.Б.га қайтариб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 10:10 17.09.2026. Ўқилди: 1096 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!