Суриянинг бир неча вилоятида бензин, газ ва дизел нархи 25-40 фоизга ошиши ортидан норозилик намойишлари бошланди. Намойишлар Ҳалаб, Идлиб, Ҳасака, Раққа ва Дайр аз-Завр ҳудудларини қамраб олган.
Нефт маҳсулотлари нархини ошириш қарори мамлакат Энергетика вазирлиги ҳузуридаги соҳавий қўмита томонидан қабул қилинган.