Вакиллар палатасининг процедура қўмитаси Россияга қарши санкцияларни кучайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади ва уни кўриб чиқиш учун бутун палатага юборди.
Овоз бериш қўмита веб-сайтида жонли эфирда намойиш этилди.
Қўмитанинг етти аъзоси ҳужжатнинг процедура қоидаларини ёқлаб овоз берди, учтаси эса қарши чиқди. Қонун чиқарувчилар демократлар томонидан таклиф қилинган бир нечта тузатишларни ҳам рад этишди.
Fox News хабарига кўра, Вакиллар палатаси қонун лойиҳасини муҳокама қилишни бошлаши ва 15 сентябрдан бошлаб процедуравий овоз беришни ўтказиши мумкин, агар тасдиқланса, унинг қабул қилиниши бўйича эртаси куни овоз бериши мумкин.