АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг (ИИҚК) Панама байроғи остидаги "Эл Гая" танкери Ҳормуз бўғозида чўкиб кетгани ҳақидаги даъвосини рад этди.
Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлиги CENTCOM ижтимоий тармоқ орқали хабар бермоқда.
CENTCOM маълумотларига кўра, танкер август ойида Эроннинг ракета зарбаси натижасида ишдан чиқарилган.
"Ушбу дам олиш кунлари Эрон яна Уммон қирғоқлари яқинидаги сувларда бўлганида танкерга дрон билан зарба берди. Ҳозирда танкер минтақавий ҳамкор томонидан тортиб олинмоқда”, дейилади баёнотда.
Аввалроқ ИИҚК кема Ҳормуз бўғозининг жанубий зонасидан ўтишга уринаётганда минага урилгани ҳақида хабар берган эди. Бортда ёнғин содир бўлган.