Бугун 15 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

НАТО қирувчи самолёти Литва осмонида дронни уриб туширди

НАТО қирувчи самолёти Литва осмонида дронни уриб туширди

Литванинг Каунас округи устида дрон уриб туширилди.

Бу ҳақда Литва миллий радио ва телевидениеси хабар берди.

Маълумотларга кўра, Литва ёнғин ва қутқарув бошқармаси дроннинг мамлакатга ярим тундан кейин кириб келаётганини аниқлаган. Вильнюс, Тракай, Электренай ва Каунас туманлари учун сариқ ҳаво огоҳлантириши эълон қилинди. Вильнюс аэропортидаги операциялар ҳам чекланди.

Ҳодисага жавобан НАТО ҳаво полицияси қирувчи самолётлари ҳавога кўтарилди ва ярим соатдан кейин дрон йўқ қилинди.

Дрон ушлангандан сўнг, огоҳлантириш ва фуқаро авиацияси учун вақтинчалик парвоз чекловлари бутунлай бекор қилинди. Литва миллий инқирозларни бошқариш маркази радарлар объектнинг Тракай йўналиши бўйича ҳаракатини аниқлаганини таъкидлади.

Киритилди: Бугун 10:20. Ўқилди: 455 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!