Бугун 25 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Сурия Россияга берилган Хмеймим авиабазасини ўз ҳарбийлари учун ўқув-машғулот базасига айлантириш ниятида

Сурия Россияга берилган Хмеймим авиабазасини ўз ҳарбийлари учун ўқув-машғулот базасига айлантириш ниятида

Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шаръа маъмурияти Россиянинг Хмеймим авиабазасини ўқув-машғулот ва гуманитар пунктга айлантиришни режалаштирмоқда, дея хабар берди “Коммерсант” нашри суриялик манбасига таяниб.

“Коммерсант” манбасининг сўзларига кўра, объект Россия ва Суриянинг “қўшма бошқарувига ўтади”, бироқ ундан фақат ҳарбий бўлмаган мақсадларда фойдаланилади.

Ливаннинг “Ал-Модон” газетаси хабар беришича, Дамашқ ўқув-машғулот дастурларига россиялик инструкторларни жалб қилишни хоҳламоқда.

Россия Суриянинг Латакия вилоятидаги Хмеймим авиабазасини ва Тартусдаги Ҳарбий-денгиз базаси моддий-техник таъминот пунктини назорат қилади.

Москванинг иттифоқчиси бўлган Башар Асад режимининг ағдарилиши ва унинг Россияга қочиб кетиши Кремл ҳамда Суриянинг янги ҳукумати ўртасидаги ҳамкорликни сўроқ остида қолдирган эди. Бироқ Суриянинг янги раҳбарияти илгари Россия билан имзоланган барча келишувларни ҳурмат қилишини маълум қилди.

Киритилди: Бугун 14:12. Ўқилди: 376 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!