Бугун 22 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Сурия жанубида ўт очиш тўхтатилгани эълон қилинганига қарамай, тўқнашувлар давом этмоқда

Сурия жанубида ўт очиш тўхтатилгани эълон қилинганига қарамай, тўқнашувлар давом этмоқда

Бу ҳақда АFP хабар бермоқда

"Кеча Сурия президенти Аҳмад аш-Шараа “зудлик билан ўт очишни тўхтатиш” ҳақида эълон қилган бўлса ҳам Сурия жанубидаги Ас-Сувайда вилоятида диний гуруҳлар ўртасидаги тўқнашувлар давом этмоқда", дея ёзмоқда агентлик.

Лондонда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари мониторинг маркази (SOHR) маълумотларига кўра, шиаларнинг фирқаси ҳисобланувчи друзлар ва суннийлар бадавийлар, шунингдек, Сурия ҳукумат кучлари ва Исроил армияси ўртасидаги тўқнашувлар натижасида ҳалок бўлганлар сони минг нафардан ошган.

Якшанба куни бадавий қабилалари вакиллари ўтган ҳафтада тўқнашувлар марказига айланган Ас-Сувайда шаҳридан қуролли отрядларини олиб чиқаётганини маълум қилишди. Аввалроқ Сурия ҳукумати ҳам бу ҳақда хабар берган эди, бу Исроилнинг талабидан сўнг содир бўлди. Исроил Дамашқни друзларга нисбатан таъқибда ва уларнинг душмани ҳисобланувчи бадавийларга амалий ёрдам бераётганликда айблаган эди.

Исроилда друзлар сони анчагина, ва мамлакат расмийлари ушбу этно-конфессионал гуруҳ вакилларини нафақат Исроил ҳудудида, балки Сурияда ҳам ҳимоя қилишга тайёр эканликларини билдирган.

Суриянинг муваққат президенти Аҳмад аш-Шараа, гарчи бадавийга нисбатан мойиллиги билан танилган бўлса-да, шанба куни уларни друзлар билан тўқнашувларни тўхтатишга ва Ас-Сувaйдадан қуролли отрядларни олиб чиқишга чақирди. Шунга қарамай, шанба оқшомида ҳудуддан яна отишмалар ҳақида хабарлар келиб тушди. АFP агентлиги мухбирининг айтишича, у қуролланган шахсларнинг дўконларни талон-тарож қилиб, ёқиб юбораётганига гувоҳ бўлган.

Киритилди: 23:15 20.07.2025. Ўқилди: 605 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!