Бугун 5 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Сурия исёнчилари Хомс вилоятидаги икки шаҳар устидан назоратни қўлга киритди

Сурия исёнчилари Хомс вилоятидаги икки шаҳар устидан назоратни қўлга киритди

Суриялик исёнчилар Растан ва Талбиса шаҳарлари устидан назоратни қўлга киритиб, Ҳомсни эгаллашга йўл очишга ҳаракат қилмоқда.

Бу ҳақда Туркиянинг "Анадолу" ахборот агентлиги хабар берди.

Агентлик маълумотларига кўра, Растан ва Талбиса стратегик аҳамиятга эга, чунки улар Ҳалаб, Хама, Хомсни боғловчи ва пойтахт Дамашққа олиб борадиган автомобиль йўли бўйида жойлашган.

Растан Хомс вилоятидаги учинчи йирик шаҳардир.

Эслатиб ўтамиз, 30 ноябрь куни исёнчилар Алеппони эгаллаб олишган, бир кун аввал, 5 декабрь куни шиддатли жанглардан сўнг Хама ҳам уларнинг назоратига ўтган эди.

Киритилди: 12:58 06.12.2024. Ўқилди: 552 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!