Сурия расмийлари Ироқ чегараси яқинида Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” гуруҳига юборилиши режалаштирилган қурол-яроғ партиясини қўлга олгани ва мусодара қилганини маълум қилди.
Мамлакат ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, хавфсизлик кучлари шубҳали транспорт воситасидан узоқ масофали ракеталар, танкка қарши бошқариладиган ракеталар ва дронларни қўлга олган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қуроллар Сурия ҳудуди орқали транзит тарзида Ливанга олиб ўтилиши режалаштирилган.