Суриянинг янги раҳбарияти мамлакатга Россия🇷🇺, Эрон🇮🇷 ва Исроил🇮🇱 товарларини олиб киришни тақиқлади. Бу ҳақда Al Araby портали республика Молия вазирлигига таяниб хабар берди.
Янги фармонга кўра, ноқонуний олиб кирилган товарлар мусодара қилинади. Шу билан бирга, кириш тақиқи Эрон ва Исроил фуқароларига тааллуқлидир, лекин россияликларга тааллуқли эмас.
Аввалроқ “Asharq Al-Awsat” дипломатик манбаси Россия президентининг Яқин Шарқ ва Африка бўйича махсус вакили Михаил Богданов Асад режими қулаганидан кейин Дамашққа ташриф буюрган биринчи россиялик расмий бўлиши мумкинлигини хабар қилган эди.
Ташриф Россия ҳарбийларининг Суриядаги мавжудлиги билан боғлиқ ноаниқлик фонида тайёрланмоқда.
14 январ куни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москва Суриянинг янги раҳбарияти билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди.
“Бизнинг элчихонамиз Дамашқни тарк этгани йўқ, улар ҳар куни алоқада бўлиб туради, биз вазиятни нормаллаштириш бўйича саъй-ҳаракатларда фойдали бўлишга тайёрмиз”, деди вазир.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Туркия, АҚШ, Германия, Франция ва Форс кўрфазидаги араб давлатларидан делегациялар Дамашққа ташриф буюрган.